Ўзбекистон | 10:50
874
1 дақиқада ўқилади

Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида 273 млрд сўм зарар етказилди

Тошкент вилояти Янгийўл тумани Самарқанд маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёси ҳудудида тезкор экологик рейд тадбирлари ўтказилди. 

Фото: Экология вазирлиги

Экология вазирлиги хабарига кўра, рейд тадбирида Чирчиқ дарёси ўзанидан МЧЖ томонидан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаси қазиб олинаётган вақтида тўхтатилди.

Мазкур МЧЖ бундан олдин ҳам давлат инспекторлари томонидан огоҳлантирилганлиги ва жавобгарликка тортилганига қарамай, фаолиятини давом эттирган.

Қум-шағал қазиб олиниши натижасида табиатга 273 миллиард 802 миллион 688 минг сўм миқдорида зарар етказилган. 

Иш юзасидан тўпланган барча ҳужжатлар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Мавзуга оид