Ўзбекистон | 13:10
881
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон авиакомпанияси Гоага тўғридан тўғри парвозларни йўлга қўйди

27 октябр куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси Ҳиндистоннинг Гоа штатига тўғридан тўғри парвозларни йўлга қўйди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон элчихонаси маълумотларига кўра, якшанба куни Гоа штатидаги Маноҳар халқаро аэропортига Тошкентдан Airbus A320 Neo русумидаги самолёт келиб қўнди. Анъанага кўра, учиш-қўниш йўлакчасида ҳаво кемаси ёнғин машиналари томонидан яратилган сунъий фавворалар билан кутиб олинди.

Эндиликда миллий авиаташувчи самолётлари ҳафтанинг чоршанба ва якшанба кунлари Тошкент-Гоа-Тошкент йўналишидаги мунтазам парвозларни амалга оширади.

Ўзбекистон ва унга қўшни минтақалардаги давлатлар аҳолисининг мазкур штатнинг денгиз соҳилида жойлашган дам олиш масканларига қизиқиши катта. Шунингдек, Гоа ва унга туташ штатлардаги сайёҳлар ҳам энди Ўзбекистонга тўғридан тўғри учиш имкониятига эга бўлди.

Бугунги кунда Тошкентдан Деҳли ва Мумбай шаҳарларига Uzbekistan Airways ва IndiGo компаниялари томонидан ҳафтасига 16 та парвоз бажарилмоқда. Миллий авиаташувчининг янги йўналишни ўзлаштириши натижасида авиарейслар сони 18 тага етади.

Мавзуга оид