Президент 2025 йилни Навоийда “Алишер Навоий йили” деб эълон қилишни таклиф этди
Бу йил доирасида “Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш” мавзусида Президент совғаси учун республика танлови ташкил этилади. Ҳар бир маҳалла, мактаб, олийгоҳлар ва меҳнат жамоаларида “Навоийхонлик кечалари” ўтказилади.
Эл-юрт, хусусан, Навоий аҳлининг Алишер Навоий хотирасига ҳурмат-эҳтироми чексиз. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан бўлиб ўтаётган йиғилишда айтилди.
Навоий вилояти маънавий тарбия, маърифий юксалиш йўлида барчага ўрнак ва намуна бўлиши, таъбир жоиз бўлса, юртнинг маънавий брендига айланиши зарурлиги таъкидланди.
Масалан, 2017 йил Андижон вилоятида “Бобур йили” деб эълон қилиниб, шу асосда кенг кўламли ишлар амалга оширилган эди. Президент мана шундай ижобий тажрибани Навоий вилоятида ҳам қўллаб, янги – 2025 йилни вилоятда “Алишер Навоий йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.
Бу йил доирасида “Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш” мавзусида Президент совғаси учун республика танлови ташкил этилади. Ҳар бир маҳалла, мактаб, олийгоҳлар ва меҳнат жамоаларида “Навоийхонлик кечалари” ўтказилади.
“Яшил макон” лойиҳаси доирасида вилоятнинг шаҳар ва туманлари, қишлоқларида Навоий бобомизга атаб янги боғлар, сўлим хиёбонлар, яшил ҳудудлар ташкил этилади.
Қуриладиган Янги Ўзбекистон боғида Алишер Навоийга бағишлаб мемориал музей ташкил этилади.
Мавзуга оид
12:39
Кичик ГЭСлар “саноат ипотекаси” асосида тадбиркорларга берилади
12:38
Ўзбекистонда геология соҳасида янги тизим жорий этилади
12:24
Навоий вилояти раҳбариятига 15-20 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиш вазифаси қўйилди
12:20