Видео сифатини автоматик танлаш ва юборилган хабарга медиа қўшиш имконияти – Telegram'да янгиланишлар
31 октябрь Telegram жамоаси иловадаги янгиланишларни тақдим қилди. Эндиликда фойдаланувчилар видеолар учун тезроқ юкланиш ва сифатни назорат қилиши, охирги таҳрир қилинган вақти белгиси, шунингдек юборилган хабарларга медиа бириктириш каби бир қанча янги функциялардан фойдаланиши мумкин.
Эндиликда мессенжердаги катта каналларга янги юкланган видеолар учун маълумотларини тежаш ва видеоларни тезроқ юклашда фойдаланувчининг уланиш тезлигига асосланган сифат даражаси автоматик равишда танланади. Шунингдек, фойдаланувчилар ўзлари хоҳлаган сифат даражасини ҳам танлашлари мумкин – юқори, ўрта ёки паст. Видео сифатини созлаш учун, видео плейерда созламалар белгисини босиш керак.
Фойдаланувчилар энди видеоларни юкланган энг катта ҳажмда кўришлари шарт эмаслиги сабабли, катта канал эгалари яхшироқ сифатли видеолар жойлаштириш имкониятига эга бўлишади. Энди канал админлари видеоларни қайта ишлашлари шарт эмас — Telegram энди ҳар бир юкланган видеони улар учун оптималлаштиради ва уни бир неча сифатларда тайёрлайди. (Худди YouTube видеоҳостинги каби видеолар сифатини фойдаланувчи танлаб олади).
Заифроқ уланишга эга фойдаланувчилар автоматик равишда кўпроқ сиқилган (кичикроқ ҳажмдаги) видеоларни олишади, юқори тезликдаги интернетга эга бўлганлар эса тўлиқ сифатдан баҳраманд бўлишлари мумкин. Бу янги функциялар ҳозирда фақат минглаб обуначиларга эга каналлар учун мавжуд.
Энди Telegram фойдаланувчилари созламаларни босмасдан янги имо-ишоралар билан видеоларни осонлик билан тезлаштириши ёки секинлаштириши мумкин.
Видеонинг ўнг томонига босиб туриб суриш билан 1.5х тезликдан 2.5х гача ошириш мумкин. Android қурилмаларида эса видеонинг чап ёки ўнг томонига икки марта босиш орқали ҳар икки йўналишда 10 сония ўтказиб юбориш мумкин.
Юборилган хабарларга медиа қўшиш имконияти ҳам очилди. Агар фотосурат, видео ёки файлни юборишдан олдин қўшишни унутган бўлсангиз, хабарни таҳрирлаш орқали медиа қўшишингиз мумкин – уни ўчириб, қайтадан бошлаш ўрнига, фақат икки марта босиш кифоя.
Шунингдек, жўнатилган медиага таҳрир киритиш ва фотосуратларни қайта таҳрирлаш ёки хабардаги медиага ўзгартириш киритиш мумкин.
Таҳрир қилинган хабарлар энди – бу хабар охирги марта қачон таҳрир қилинганлигини кўрсатади. Агар хабар бир неча марта таҳрир қилинган бўлса, у энг сўнгги таҳрир вақтини кўрсатади.
Гуруҳ ва канал эгалари фақат шу суҳбатдан постлар ва ҳикояларни кўрсатадиган heshteg'лар учун янги #heshteg@username форматидан фойдаланишлари мумкин. Масалан, фойдаланувчи #travel ҳештегини босганда, Telegram'даги барча қидирув натижаларини кўради – #travel@durov эса фақат @durov каналидан натижаларни дарҳол очади.
Фақат оммавий постлар ва оммавий ҳикоялар (stories) глобал heshteg қидирувларида пайдо бўлади.
Шунингдек, мессенжерда ботлар учун хабарлар чегарасининг оширилиши, постлардаги реакцияларни аниқ ҳисоблашлар ва бошқа янгиликлар қўшилган.
Мавзуга оид
20:41 / 23.10.2024
Telegram мессенжерида оммавий узилиш юз берди
23:08 / 22.10.2024
Россия прокуратураси Telegramʼдан Путиннинг жиянига оид маълумотларни ўчириб ташлашни талаб қилди
22:25 / 20.10.2024
Фирибгарлар Telegram орқали фотосурат кўринишида вирус юбормоқда
18:23 / 14.10.2024