Қозоғистонда «замонавий кўчманчилар» учун янги виза тури жорий этилди
Мазкур визани олиш учун чет эл фуқароси Қозоғистондан ташқарида ойига камида 3 минг доллар ишлаб топиши керак.
Қозоғистонда «замонавий кўчманчилар» — масофадан туриб ишловчи ва саёҳатни бирлаштирувчи туристлар учун янги турдаги Neo Nomad номли виза тури жорий этилди. Бу ҳақда мамлакат Туризм вазирлиги хабар берди. Мазкур визани олиш учун чет эл фуқароси Қозоғистондан ташқарида ойига камида 3 минг доллар ишлаб топиши керак.
Вазирликнинг аниқлик киритишича, янги турдаги визани жорий этишда коронавирус пандемиясидан кейин бу каби дастурни ишга туширган дунёнинг 50 та давлати тажрибаси ўрганилган. Neo Nomad визаси ёрдамида чет эл фуқаролари хориж компанияларидаги ишини сақлаган ҳолда Қозоғистонда бир йилгача қолишлари мумкин.
Neo Nomad’ни олишда минимал даромаддан ташқари, тиббий суғурта ва судланмаганлик тўғрисида маълумотнома ҳам талаб этилади. Туризм вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, мазкур визанинг жорий этилиши натижасида ҳар йили 500 киши Neo Nomad оладиган бўлса ҳам 3 миллиард тенге (6,8 миллион доллар) фойда кўради.
2023 йил маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 93 та хорижий давлат фуқаролари учун визасиз кириш, 56 давлат учун электрон кириш визаси, 47 давлат учун беш кунлик транзит визасиз кириш, шунингдек, 76 давлат учун туристик виза беришнинг енгиллаштирилган тартиби белгиланган.
55 ёшга тўлган ва туризм мақсадида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга Ўзбекистонга келувчи Хитой, АҚШ ва Ветнам фуқаролари учун визасиз кириш режими жорий қилинган. Бундан ташқари, «Ватандош», «Student visa», «Academic visa», «Medical visa» ва «Pilgrim visa» каби янги кириш виза турлари мавжуд.
Мавзуга оид
17:12 / 02.11.2024
Россия газининг Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми 5 миллиард куб метрдан ошди
09:24 / 02.11.2024
Қозоғистонда ўзини ўзи мудофаа қилиш ва кўнгиллилар тузилмалари пайдо бўлади
15:30 / 31.10.2024
Қозоғистон парламенти Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг экологик ташаббуслари тўғрисидаги ҳужжатни маъқуллади
21:48 / 30.10.2024