Ўзбекистон | 09:00 / 04.11.2024
1640
4 дақиқада ўқилади
Реклама

“Чет элда кешбэк”га қандай эга бўлиш мумкин: Mastercard'нинг янги дастури бўйича гид

Mastercard карталари чет эл сафарида 750 минг сўмгача маблағни тежаш имконини беради. Кафе, ресторан ва таксида амалга оширилган тўловлар учун кешбэк автоматик равишда ҳисобланади.

Фото: Mastercard

1 октябрда Mastercard Ўзбекистонда “Чет элда кешбэк” янги дастурини жорий қилди. 2024 йил 31 декабрга қадар исталган чет эл мамлакатида такси ҳақи, ресторан ва кафеларда ҳисоб-китобда Mastercard картаси билан тўлов қилганда фойдали кешбэкка эга бўладилар

Асосий шартлар:

● Дастурда қатнашиш учун Ўзбекистон солиқ резиденти бўлиш ва маҳаллий банк чиқарган Mastercard картасига эга бўлиш етарли;

● Тўловлар Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ва такси ҳамда умумий овқатланиш масканларида амалга оширилиши лозим.

“Чет элда кешбэк” – бу саёҳатлар, таътил ва хизмат сафарлари вақтида овқатланиш ва транспортга харажатларни қисқартиришнинг ажойиб усули.

Чет элдаги тушлик, кечки овқат ёки тамадди учун 5% кешбэк

“Чет элда кешбэк” дастури Ўзбекистондан ташқарида ресторанлар ва кафеларда сарфланган сумманинг 5 %ини қайтаради. Нонушта, тушлик ёки кечки овқат учун тўлов қилаётган киши автоматик равишда, 3–14 кун ичида картасига пулнинг бир қисмини қайтариб олади. Битта транзакция учун қайтариладиган максимал сумма – 35 000 сўм. Ҳар ойда 500 минг сўмгача қайтариб олиш мумкин.

Масалан, Венеция ресторанидаги икки кишилик кечки овқат 80-100 евро туриши мумкин. Бинобарин, кешбэкнинг максимал суммаси 35 000 сўмни ташкил қилади.

Бу пулга бежирим ёдгорлик сувенири харид қилиш ёки желатерияда маҳаллий музқаймоқ татиб кўриш мумкин.

Такси хизмати учун 10% кешбэк

Чет элда такси ҳам Mastercard билан фойдалироқ бўлади, чунки картага ҳар қатновдан нақ 10% қайтиб берилади. Битта транзакция учун кешбэкнинг максимал суммаси – 35 000 сўм. Шу тариқа бир ойда 250 000 сўмгача тежаш мумкин.

Дастур жамоат транспорти унчалик ривожланмаган, пиёда сайр қилиш эса мушкул бўлган шаҳарларда айниқса кўп фойда келтиради. Чунончи, масалан, Дубай автомобилчилар учун лойиҳалаштирилган. Узоқ йўллар ва магистраллар яёв юришни нафақат серчарчоқ, балки хавфли ҳам қилади. Иссиқ об-ҳаво вазиятни янада қийинлаштиради – яқин бекатгача бориш чинакам синовга айланади. Бундай шароитда такси – қулай ҳаракатланиш воситасигина эмас, балки, катта заруратдир.

Дубай-Марина мавзесида жойлашган меҳмонхонадан Dubai Mall савдо марказигача битта қатнов тахминан 70 дирҳам ($20)га тушади, кешбэк эса, 7 дирҳам ($2)ни ташкил қилади. Бу пулни диққатга сазовор жойларни томоша қилишда ташналикдан қийналмаслик учун бир неча бутилка сувга сарфлаш мумкин.

Кешбэк қандай олинади?

“Чет элда кешбэк” дастури бўйича кешбэк олиш учун карта соҳиби ҳеч қандай шакл тўлдириши ёки сўров юбориши шарт эмас – ҳаммаси автоматик бажарилади.

Карта соҳиби ҳар гал тўлов қилганда, Mastercard харажат тегишли тоифага кириш-кирмаслигини аниқлайди. Барча жараёнлар мутлақо шаффоф: кешбэкни банкнинг мобил иловасида ёки карта бўйича кўчирмада осонгина кузатиш мумкин. Одатда пул қайтарилиши балансда тўловдан кейин 3–14 кун ичида акс этади.

Тўлов қандай валютада амалга оширилган бўлса ҳам, кешбэк сўмда ҳисобланади. “Чет элда кешбэк” дастури фақат жисмоний шахслар карталарини қамраб олади ва юридик шахслар ҳамда хусусий тадбиркорлар учун чиқарилган Mastercard бизнес-карталари учун амал қилмайди.

Батафсил маълумот учун: https://www.mastercard.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид