Жамият | 07:30 / 04.11.2024
7027
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги яна учта АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди

Тошкент шаҳридаги 3 та АЁҚШда автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслик ҳолати аниқланди. 

Фото: Ўзэнергоинспекция

“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, Яшнобод туманида жойлашган “А.О.” ва “О.О.” МЧЖга қарашли 2 та автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда Аи-80 ва Аи-92-маркали автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) аниқланди.

Бу каби ҳолат Янгиҳаёт туманида “Ф.Г.С.” МЧЖга қарашли АЁҚШда ҳам аниқланди. Унда нефт маҳсулоти сифатсиз эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

Мавзуга оид