Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
Катта Фарғона каналидан dzihunia уруғига мансуб янги ялангбалиқ тури аниқланган. Ҳозиргача Ўзбекистон сув ҳавзаларида ялангбалиқларнинг 14 тури қайд этилган ва уларнинг деярли барчаси минтақа эндемик турлари ҳисобланади.
Фарғона давлат университети зоолог олимлари Фарғона водийси сув ҳавзаларидан фан учун янги бўлган ялангбалиқ турини аниқлади. Бу ҳақда Зоотаха журналида эълон қилинган.
Dzihunia уруғига мансуб янги ялангбалиқ Катта Фарғона каналидан топилган ва унга dzihunia pseudoamudarjensis деб ном берилган. Бу ҳақда тадқиқотчилар гуруҳи раҳбари биолог-ихтиолог олим Бахтиёр Шералиев маълум қилди.
Қўшимча қилинишича, Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳудудидаги дарёлар ёпиқ сув ҳавзаси ҳисобланади. Шу сабабдан бу ерда ҳайвонот олами бошқа минтақалардан алоҳидаланиб қолган ва ўзига хос тадрижий йўналишда ривожланган. Ҳозиргача Ўзбекистон сув ҳавзаларида ялангбалиқларнинг 14 тури қайд этилган ва уларнинг деярли барчаси минтақа эндемик турлари ҳисобланади.
Маълумот учун, бунгача Фарғона давлат университети ихтиолог олимлари томонидан Ўзбекистоннинг Қирғизистон ичидаги эксклав ҳудудлари ҳисобланган Шоҳимардон ва Сўх туманидан triplophysa ferganaensis ва triplophysa daryoae каби янги балиқ турлари кашф этилган эди.
Мавзуга оид
09:40 / 02.11.2024
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
19:32 / 30.10.2024
Фарғонада жамоат транспорти йўл ҳақи оширилди
16:35 / 30.10.2024
Фарғонада сайлов қонунчилигини бузган участка сайлов комиссияси аъзоси маъмурий жазога тортилди
11:07 / 24.10.2024