Жамият | 14:57
994
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида яна юк машинаси ёниб кетди 

Ёнғинга юк машинасининг носоз олд ғилдираги чиқиб кетиши сабаб бўлган. Оқибатда довон йўлининг “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракат вақтинча чекланган. Бу 2 кун ичидаги иккинчи шундай ҳолат.

Фото: Видеодан кадр

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниши билан боғлиқ яна бир ҳолат содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 5 ноябр куни соат 13:30ларда Қамчиқ довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобил йўлининг 258-километрида содир бўлган. “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк машинасида олд ғилдираги чиқиб кетиши оқибатида ёнғин чиққан.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Воқеа жойида Қамчиқ довони бўйича ЙПХ отряди ва ФВВ ходимлари ҳолатни назоратга олган.

Ушбу йўналишда ҳаракат вақтинчалик тўхтатилган. Ёнғин ўчирилгач, ҳаракат зудлик билан очилиши билдирилган. 

2 кун олдин, 3 ноябр куни ҳам Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетган эди. Унда “Водий-Тошкент” йўналишида вақтинчалик ҳаракат тўхтатилганди.

Мавзуга оид