Шоир Мансур Жумаев 33 ёшда вафот этди
Унинг ўлимига нафас етишмовчилиги сабаб бўлгани айтилмоқда.
Бугун, 5 ноябр куни истеъдодли ва таниқли ёш шоир Мансур Жумаев оламдан ўтди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси хабар бериб, шоирнинг яқинларига таъзия билдирган.
Марҳумнинг яқинларидан бири ўлимга нафас етишмовчилиги сабаб бўлганини айтган.
Мансур Жумаев 1991 йили Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факултетини тамомлаган.
Шоирнинг «Оқ орзуларим», «Ҳайрат қўшиқлари», «Ҳазрати ишқ» номли шеърий тўпламлари нашр этилган. Шу кунларда чоп этилган «Излам» туркумида ҳам «Биз кутган фасл» номли шеърий тўплами чиққанди.
Таҳририят марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.
Мавзуга оид
20:17 / 10.10.2024
Адабиёт бўйича Нобел мукофоти ёзувчи Хан Ганга берилди
13:04 / 15.09.2024
Шоира Бибисора Туробова 72 ёшида вафот этди
23:29 / 04.06.2024
Огаҳий номидаги халқаро мукофот таъсис этилди
21:49 / 19.02.2024