Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
Ўзбекистон ва Миср сув таъминоти ва сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилмоқда.
Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси ташаббуси билан мисрлик тадбиркор, The Bell Group компаниясининг стратегия менежери Ҳайсам Ҳуссайн, Veolia компаниясининг Ўзбекистондаги вакили Шахин Бутуила, "Ўзсувтаъминот" АЖ, Самарқанд вилояти ва шаҳри ҳокимликлари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Молия ва иқтисодиёт вазирликлари мутасаддилари иштирокида ВКА шаклида учрашув ташкил қилинди.
Унда Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳарларида сув таъминоти, оқова сувлар ва иситиш тизимларини модернизация қилиш, сув хўжалиги тизимини бошқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
Мулоқот чоғида, хорижий ҳамкорлар вилоятнинг барча ҳудудларида сув соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, тизим самарадорлигини яхшилаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадида бошқарувни йўлга қўйиш ва зарур инвестицияларни жалб этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Учрашув якунида Bell Group ва Veolia компаниялари томонидан яқин вақт ичида Самарқанд вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар концепциясини тақдим этиш, "Ўзсувтаъминот" АЖ ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан эса ушбу таклифларни ўрганиш ва ўз хулосасини билдириш ҳамда келгусида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни тайёрлаш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024
Самарқандда йўловчи автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди
10:00 / 31.10.2024