Фан-техника | 11:30
2810
1 дақиқада ўқилади

NASA Юпитернинг энг тиниқ суратларини эълон қилди

Суратлар сайёрани ўрганиш учун орбитага юборилган Juno аппарати томонидан олинган.

Фото: NASA

NASA Юпитернинг янги суратларини тақдим этди. Ҳозирда улар сайёранинг энг аниқ тасвирлари бўлиб турибди.

Юпитер тасвирларини Juno космик аппарати олган. У 2016 йилнинг июль ойидан бери сайёра орбитасида, унинг миссияси 2025 йил 15 сентябрда якунланиши керак.

Juno миссиясининг мақсади Юпитернинг келиб чиқиши ва эволюциясини тушунишдан иборат. NASA таъкидлашича, қурилма биринчи куннинг ўзидаёқ газ гиганти ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириб юборган.

Аввалроқ NASA’нинг Europa Clipper космик аппарати Юпитернинг табиий йўлдоши Европани тадқиқ этиш учун коинотга юборилгани ҳақида хабар берилганди. У Юпитерга 5,5 йилда етиб боради ва Европа юзасидан 25 километр узоқликдан ўтади — бу бошқа ҳар қандай космик аппаратдан сезиларли даражада яқин демак.

 

Мавзуга оид