Ўзбекистон | 11:58
1043
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президенти Ўзбекистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Амалий ташриф билан Сеулда бўлган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Марказий Осиё мамлакатларидаги ҳамкасблари билан биргаликда Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл томонидан қабул қилинди.

Фото: Дунё

"Ҳамкасбларимиз билан бирга Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёл Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиздан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари номидан энг самимий тилакларимизни етказдик".

Қайд этилишича, Корея Республикаси Ўзбекистоннинг азалий ва алоҳида стратегик шеригидир. Раҳбарлар мисли кўрилмаган суръат билан ривожланиб бораётган кенг қамровли муносабатларда янги саҳифа очгани айтилди.

Маълумот учун, президент Юн Сок Ёл шу йилнинг 13-15 июн кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди. Ташриф давомида икки мамлакат етакчилари Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар.

Мавзуга оид