Ўзбекистон | 10:08 / 09.11.2024
1197
1 дақиқада ўқилади

Сеулда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлари музокаралари бўлиб ўтди

Сеул шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Чо Тхе Ёл билан учрашди.

Фото: Дунё

"Бугун Сеул шаҳрида Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Чо Тхе Ёл жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Корея Республикаси Президентининг жорий йил июн ойида Тошкентда бўлиб ўтган мулоқоти юқори технологиялар, инновацион иқтисодиёт, «яшил» энергетика, ақлли қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда янада фаол ҳамкорликка йўл очганини қайд этдик". 

Мамлакатлар ўртасидаги барча келишувларни рўёбга чиқариш, айниқса, иқтисодий соҳада янги комплекс лойиҳаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, минтақавий ва халқаро миқёсдаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Юн Сок Ёл шу йилнинг 13-15 июн кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди. Ташриф давомида икки мамлакат етакчилари Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар.

Мавзуга оид