Ўзбекистон ва Финландия саноат кооперациясини ривожлантириш дастурини тайёрлайди
Боку шаҳрида COP29 саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Финландия президенти Александр Стубб билан учрашув ўтказди.
Кўп қиррали Ўзбекистон—Финландия ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Фаол сиёсий ва парламентлараро алоқалар мамнуният билан қайд этилди.
Янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш учун металлургия, электротехника, кимё, телекоммуникация ва бошқа соҳаларда саноат кооперациясини ривожлантириш дастурини тайёрлаш таклиф этилди.
Шу маънода, 2025 йил январ ойида Ҳелсинки шаҳрида бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Таълим ва экология соҳасидаги алмашинувларни мустаҳкамлаш, шу жумладан БМТнинг Оролбўйи учун траст жамғармаси фаолиятида Финландиянинг фаол иштирок этиши истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
14:29 / 13.11.2024
Финландия Тимченко ва Ротенбергнинг ҳоккей аренасини мусодара қилади
18:36 / 08.11.2024
Финландия аэропортлари GPS тизимидаги узилишлар туфайли 1960 йиллардаги навигациядан фойдаланишга ўтди
12:40 / 30.10.2024
Yle: Финландияда РФ давлат мулки хатловга олинди
13:50 / 29.10.2024