Тошкентда экскаватор газ қувурига шикаст етказиши натижасида айрим ҳудудларда газ таъминоти тўхтатилди
Юнусобод тумани 2-даҳадаги 47 та кўп қаватли хонадон, 10 та улгуржи истеъмолчи, 3-даҳадаги 26 та кўп қаватли хонадон, 12 та улгуржи истеъмолчи ва Маликов кўчасидаги 40 та ерли хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Экскаватор газ қувурига шикаст етказиши натижасида Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Бугун, 13 ноябр куни Тошкент шаҳрида таъмирлаш ишларини олиб бораётган экскаватор Юнусобод тумани, 2-даҳа, 40-уй ёнидан ўтган ўрта босимли ерости газ қувурига шикаст етказиши натижасида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган.
Натижада ушбу даҳадаги 47 та кўп қаватли хонадон, 10 та улгуржи истеъмолчи, 3-даҳадаги 26 та кўп қаватли хонадон, 12 та улгуржи истеъмолчи ва Маликов кўчасидаги 40 та ерли хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Айни вақтда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Таъмирлаш ишлари якунлангач газ таъминоти қайта тикланади.
Мавзуга оид
13:10 / 10.11.2024
“Баҳордан бошлаб қишга тайёрланамиз” – қиш қаршисидаги фарғоналиклар
11:07 / 07.11.2024
Тадбиркорларга газ бўйича ҳисобланган асоссиз 3,7 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
11:50 / 01.11.2024