Ўзбекистон | 19:00 / 14.11.2024
6771
8 дақиқада ўқилади
Реклама

HAVAL Jolion харид қилиш учун 5 та сабаб

HAVAL Jolion– замонавий ўзига хос услуб, илғор технологиялар ва юқори даражадаги қулайликни ўзида мужассам этган кроссовер. Агар сиз шаҳар ҳаётининг талабларини қондира оладиган ва бир вақтнинг ўзида хавфсизлик ва бошқариш завқини таъминлайдиган автомобилни қидираётган бўлсангиз, у ҳолда Jolion ажойиб танлов ҳисобланади. Мазкур автомобилга эътибор қаратишга арзийдиган ТОП бешта асосий сабабларини кўриб чиқамиз.

Фото: HAVAL

1. Ифодали ва замонавий дизайн 

HAVAL Jolion ўзининг долзарб ва жўшқин тарздаги дизайни билан йўлларда ажралиб туради. Ушбу кроссовер янгиланган радиатор панжараси ва орқа томонни кўриш ойналарга замонавий қора қопламалар билан эътиборни тортади. Ғилдирак аркасининг кенгайтиргичлари ва спойлер автомобилга ишончли ва йўлтанламас сифатли кўринишни беради. Замонавий LED фаралари ташқи кўринишга нафислик қўшган ҳолда кўриш имкониятини яхшилайди ва ҳар қандай шароитда хавфсизлик даражасини оширади. Орқа ойнада ўрнатилган қўшимча стоп-сигналга эга аэродинамик спойлер тезкорлик ва манёврлик таассуротини оширган ҳолда қиёфага шиддатликни бахш этади.

2. Кенг ва шинам салон

HAVAL Jolion ҳайдовчи ва йўловчиларнинг қулайлиги учун ғамхўрлик қилади. Созланадиган рул ва ўриндиқларнинг электр юритмаси мукаммал ўтириб олишни созлашга имкон беради. Икки ҳудудли иқлим-назорат ва ўриндиқларни иситиш тизими ҳатто аёзли кунларда ҳам қулайликни яратади, ўриндиқларни шамоллатиш эса ёзда салқинликни таъминлайди. 64 хил тусдаги танланадиган атмосферали ёритгич ҳар бир саёҳатга ўзига хос кайфиятни бағишлайди.

Бошқа қулайликлари:

• пешойна ва ювувчи тизим форсункасини электр воситасида иситиш;

• орқа томонни кўриш ойналарини иситиш ва электр воситасида созлаш;

• 12,3-дюмли рангли сенсорли дисплейга эга мултимедиа тизими;

• иситиладиган кўп функцияли рул чамбараги.

“Премиум” комплектацияси тасвир баландлиги ва бурчагини созлайдиган проекцияли дисплей (HUD)ни ўз ичига олади.

3. Хавфсизликнинг инновацион технологиялари

Хавфсизлик – бу HAVAL Jolion’нинг устувор йўналиши бўлиб, ANCAP’нинг қатъий краш-тестида 5 та юлдуз билан тақдирланган. Автомобилда ҳайдовчига ёрдам беришнинг илғор тизимлари жорий этилган бўлиб, улар бошқаришни янада хавфсиз ва қулай қилади. HAVAL Jolion’да ҳайдовчига автомобил атрофидаги барча нарсани кўриш имконини берувчи 360 градусли доира бўйлаб кўриш камералар тизими ўрнатилган бўлиб, кўринмас ҳудудларни бартараф этади ва автотураргоҳ жойлари каби чекланган майдонларда манёвр қилишни осонлаштиради.

"Премиум" комплектациясида қуйидаги функциялар таклиф этилади:

● Кичик тезликда ҳаракатланиш (тирбандликларда) функциясига эга адаптив круиз-назорат (АCC). Мазкур тизим олдинда кетаётган автомобилгача бўлган масофани ва белгиланган тезликни автомат тарзда сақлаб туради. Тирбандликларда ушбу функция автомобилга секинлашиш ва тезланишни мустақил равишда амалга ошириш имконини бериши натижасида узоқ муддатли сафарларда ҳайдовчининг толиқишини сезиларли даражада камайтиради.

● Олдинга ҳаракатланаётганда юзага келиши мумкин бўлган тўқнашув ҳақида огоҳлантириш тизими (FCW). Ушбу тизим йўл ҳолатини таҳлил қилади ва ҳайдовчини эҳтимолий тўқнашув хавфи ҳақида огоҳлантиради. Мазкур тизим аввалдан чора кўриш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш имконини беради.

● Пиёда ва велосипедчиларни таниб олиш функциясига эга автомат тарзда тормозлаш тизими (AEB). Ушбу тизим пиёда ёки велосипедчи билан тўқнашув хавфини аниқласа, автомат тарзда тормозни қўллайди. Бу, айниқса, кутилмаганда пиёдалар пайдо бўлиши мумкин бўлган шаҳар шароитида фойдалидир.

● Ақлли четланиш функцияси (SmartDodge). Тизим ҳайдовчига хавфсиз манёвр қилиш учун тавсиялар бериш орқали тўқнашувдан сақланишга ёрдам беради. Мазкур тизим кутилмаган тўсиқларга тезроқ ва хавфсизроқ жавоб бериш имконини беради.

● Чорраҳалардан ҳаракатланиб ўтишда тўқнашувларнинг олдини олиш функцияси (AEBCrossroad). Тизим чорраҳалардаги вазиятни назорат қилади ва бошқа транспорт воситаси билан тўқнашув хавфи бўлса, автомат равишда тормозлаши мумкин. Бу йўлнинг мураккаб қисмларида манёвр қилишда хавфсизликни сезиларли даражада оширади.

● Йўл қисмига қайтиш функциясига эга бўлган йўл қисмидан чиқиш тўғрисида огоҳлантириш тизими. Ушбу функция тасодифан ўз йўл бўлагини тарк этган ҳайдовчига хабар беради ва автомобилни автомат равишда хавфсиз ҳудудга қайтариши мумкин. Бу қарама-қарши йўлак бўлагига чиқишнинг олдини олишга ёрдам беради ва бахтсиз ҳодиса хавфини камайтиради.

● Кўринмас ҳудудларни мониторинг қилиш тизими ва ҳаракатланиш йўл бўлагини ўзгартиришда ёрдам бериш тизими (BSM+LCA). Мазкур тизим кўринмас ҳудудларни назорат қилади ва йўл бўлагини ўзгартирганда ҳайдовчини транспорт воситалари мавжудлиги тўғрисида огоҳлантиради. Бу трасса ва шаҳар шароитида манёвр қилишни сезиларли даражада осонлаштиради.

● Очиқ эшик тўғрисида огоҳлантириш (DOW). Ушбу тизим ҳайдовчига автомобил эшиги очиқлиги тўғрида хабар беради, мазкур тизим айниқса йўл ёки қатнов қисми яқинида бўлганда муҳимдир. Бунинг натижасида ҳайдовчи орқа томонга қарамай эшикни очганда тасодифий аварияларнинг олдини олади.

● Автотураргоҳга автомат равишда жойлашиш тизими. Тизимнинг ўзи автотураргоҳга жойлашиш жойини аниқлаши ва автомобилни бошқариши ҳайдовчига чегараланган жойларда автотураргоҳга жойлашишда хавфсизликка эътибор қаратиш имконини беради. Бу тизим автотураргоҳга жойлашиш бўйича ўз кўникмаларига ишонмайдиганлар учун қулайдир.

● Орқа томондан тўқнашиш тўғрисида огоҳлантириш (RCW). Ушбу тизим автомобил орқасидаги вазиятни назорат қилади ва яқинлашиб келаётган транспорт ҳақида огоҳлантириши натижасида, орқа тўқнашувларнинг олдини олишга ёрдам беради.

● Тормозлаш функциясига эга автотураргоҳ жойидан орқага ҳаракатланишда ёрдам бериш тизими (RCTA). Мазкур тизим автомобил орқасидаги объектларнинг ҳаракатларини кузатиб боради ва тўқнашув хавфини аниқласа, автомат равишда тормозлаши мумкин. Бу, айниқса, кўриш чекланган бўлиши мумкин бўлган автотураргоҳларда фойдали ҳисобланади.

Ушбу технологияларнинг ҳар бири ҳайдовчи ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, автомобил бошқариш қулайлигини оширишга қаратилган.

4. Рақобатбардош нарх, сифат ва ишончлилик кафолати

HAVAL Jolion моделлар қатори бир нечта комплектацияларни таклиф қилади: Comfort – 269 900 000 сўм, Prestige – 292 900 000 сўм, Prestige+ – 302 900 000 сўм ва Premium – 319 900 000 сўм эвазига. Мазкур нархлар Jolion кроссоверларини бозорда рақобатбардош қилиб, автомобилда ишончлилик ва замонавий технологияларни қадрлайдиганлар учун нарх ва сифатнинг мақбул нисбатини таклиф қилади.

HAVAL Jolion юқори сифатли материаллар ва илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда яратилган бўлиб, унинг узоқ муддат хизмат қилишини кафолатлайди. Автомобилнинг ишончлилиги 5 йиллик кафолат ёки 150 000 км йўлни босиб ўтиш лимити билан белгиланади. Сервис хизмат кўрсатиш асл турдаги эҳтиёт қисмлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши, унинг режадан ташқари таъмирлаш хавфини минимал даражага келтиради ва автомобилга эгалик қилишни қулайлаштиради.

5. Сервис хизмат кўрсатишнинг кенг тармоғи

HAVAL Ўзбекистондаги сервис марказлари тармоғини фаол равишда ривожлантириб, ҳар қандай ҳудудда сифатли хизмат кўрсатишга имкониятни таъминламоқда. Расмий сервис хизматлар таъмирлаш, қўшимча ускуналар ва аксессуарларни ўрнатиш, шунингдек, мутахассисларнинг профессионал ёрдамини таклиф қилади. Сервис хизматни излаб топиш тўғрисида қайғуришингиз шарт эмас – малакали ёрдам доимо ёнингизда.

HAVAL Jolion – бу ўзига хос услуб, қулайлик, илғор технологиялар ва ишончлиликнинг мукаммал уйғунлигидир. Мазкур замонавий шаҳар кроссовери битта автомобилда хавфсизлик, қулайлик ва замонавий ечимларни қадрлайдиганлар учун яратилган. HAVAL Jolion нарх ва сифатнинг мукаммал нисбатини таклиф қилиши, уни кўплаб харидорлар учун қулай танловга айлантиради. Сиз кўп функцияли ва ишончли кроссоверга ортиқча тўловсиз эга бўлишингиз мумкин.

HAVAL (GreatWallMotor) автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ADM Global компаниялар гуруҳи ҳисобланади.

HAVAL кроссоверларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялар ва нархлари билан сиз haval.uz сайтида танишишингиз мумкин.

HAVAL’нинг ахборот линияси: +998 (71) 287-88-88

E-mail | Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид