Ўзбекистон | 18:37
2877
1 дақиқада ўқилади

Ҳудудлардан сайланган сенаторлар эълон қилинди

МСК қарори билан ҳудудлардан жами 51 нафар сенатор рўйхатга олинди.

Фото: senat.uz

Марказий сайлов комиссияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатини (.doc) эълон қилди.

Ҳужжатга кўра, ҳудудлардан жами 51 нафар сенатор, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари 3 нафардан сенатор сайлаган. Янгиланган Конституцияга мувофиқ, Сенат аъзолари 65 нафар бўлиши, ҳудудлардан тенг миқдорда — 4 нафардан (илгари — 6 нафардан) сайланиши керак. МСК сенаторлар сони нега камлигига изоҳ бермади.

Марказий сайлов комиссиясининг қайд этишича Сенат аъзоларининг 56,6 фоизи 60 ёшдан катталарни ташкил этди. Бир нафари — 30 ёш, 41,6 фоизи — 40 ёшдан 60 ёшгача.

Сенаторлар орасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳам бор.

Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлиси 19 ноябр куни чақирилади. Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси 18 ноябр куни бўлиб ўтади.

Мавзуга оид