Ўзбекистон | 15:13
495
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти

Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Қозоғистон таълим вазири Гани Бейсембаев билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Қозоғистон таълим вазирининг айтишича, ўзбекистонлик ўқувчиларининг халқаро фан ва спорт олимпиадаларида юқори ўринларни эгаллаётгани тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижасидир.

Томонлар Тошкент, Остона ва Олмаота шаҳарларидаги ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқитувчилар малакасини оширишни ташкил этиш, шунингдек, замон талаблари асосида услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш орқали икки мамлакат мактабларида ўзбек ва қозоқ тилларини ўқитиш сифатини ошириш масаласини муҳокама қилдилар.

Учрашувда икки давлат таълим муассасалари ўртасида ўрнатилган ўзаро ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш ва кенгайтириш, жумладан, қўшма тадбирларни ўтказиш имкониятларига эътибор қаратилди.

Мавзуга оид