Ўзбекистон | 09:31 / 29.11.2024
4870
2 дақиқада ўқилади

4 та метан заправка 18 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Қорақалпоғистон Республикасида автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятида қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. 

Фото: Видеодан кадр

“Ҳудудгазтаъминот” хабар беришича, Нукус шаҳрида жойлашган “Д. C.” МЧЖга қарашли АГТКШда электрон газ ҳисоблаш ускунасига (ЭГҲУ) ташқи таъсир ўтказилгани маълум бўлди. Ҳолат бўйича 3,4 млрд сўмли табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Яна бир шунга ўхшаш ҳолат шаҳардаги “Э. А. М. Г.” МЧЖга тегишли газ тўлдириш шохобчасида ҳам содир бўлган. Ҳисоблагичга таъсир ўтказиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланган корхонага 217,3 млн сўмлик жарима белгиланган.

Нукус туманида жойлашган “Д. C. О.” МЧЖга қарашли АГТКШ назоратдан ўтказилганда, ҳисоблагичнинг диафрагма диаметри ва корхона рақами мавжуд эмаслиги аниқланган. Қонунбузилиш ҳолати бўйича далолатнома тузилиб, 8,6 млрд сўмлик табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Хўжайли туманидаги “Б.” МЖЧга тегишли АГТКШда ҳам ЭГҲУнинг ҳам диафрагма диаметри ва завод рақами мавжуд эмаслиги аниқланган ва қайта ҳисоб-китоб амалга оширилиб, 6,1 млрд сўмлик жарима белгиланган.

Барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.

Мавзуга оид