Ўзбекистон | 17:00 / 29.11.2024
5354
4 дақиқада ўқилади
Реклама

INFINIX ўзининг янги HOT 50 Pro+ смартфонини тақдим этди

Infinix Mobility халқаро технология компанияси янги HOT 50 сериясига кирадиган Infinix HOT 50 Pro+ моделини тақдим этди.

Фото: INFINIX

Енгил, ҳашамдор ва ёрқин

Қайрилган ҳошияли 3D AMOLED экранга эга ультра овал дизайнли янги HOT 50 Pro+ ўзининг ноёб эстетикаси билан ҳайратга солади ва юқори самарали функцияларни таклиф этади. Ўз самарадорлигини йўқотмаган ҳолда ҳамёнбоп қурилмани излаётган фойдаланувчилар учун мўлжалланган HOT 50 Pro+ қулай нархда ишончли функцияларни тақдим этиб, премиум даражадаги ҳисни уйғотади.

Қурилманинг ультра ингичка 6,8 мм корпуси ва 162 г енгил вазни бир қўлда қулай фойдаланишни таъминлайди. Helio G100 процессори, 8 GB+8 GB тезкор ва 256 GB асосий хотирага эга ушбу қурилма ҳатто интенсив фойдаланишда ҳам самарали хизмат қилишни давом эттиради.

Смартфон 120 Hz янгиланиш тезлиги ва 1300 нит бўлган ёрқин экран билан жиҳозланган. Иккита JBL динамиклари ички ва ташқи сифатли ҳамда кучли овозни тақдим этади.

Камера хусусиятлари

Асосий камера блокида учта объектив мавжуд ва уларнинг асосийси 50 MP бўлган объектив юқори тасвир сифатини таъминлайди, ҳатто кам ёруғлик шароитида ҳам ажойиб деталларга бой аниқ тасвирларни олади. 13 MP олд камера юқори аниқликда селфи ва видеоқўнғироқларни амалга ошириш имконини беради.

Камеранинг кўплаб параметрлари орасида "Осмонни танлаш" махсус режими мавжуд, унинг ёрдамида ҳақиқий осмонни чиройли шаблонлар билан алмаштириш мумкин. "Супер тун" режими эса ҳатто паст ёруғлик шароитида ҳам аниқ ва тиниқ суратлар яратади. "Портрет" режими деярли ҳар қандай муҳитда боке эффекти билан студияда ёритилгандек суратга олиш имконини беради.

Қўшимча функция ва имкониятлар

Infinix, шунингдек, HOT 50 Pro+ моделининг чидамлилигига алоҳида эътибор қаратди, у чанг ва сув томчиларига қарши IP54 сертификатига эга бўлиб, уни турли хил ташқи шароитларга дуч келувчи фаол фойдаланувчилар учун идеал ҳамроҳга айлантиради. Wet & Greasy Touch Precision технологияси фойдаланувчиларга қўллари ҳўл ёки ифлос бўлса ҳам смартфондан фойдаланиш имконини бериб унинг қулайлигини янада оширади. Қурилмани тез ва хавфсиз қулфдан чиқариш учун бармоқ изини сканерлаш технологияси ҳамда GPS модули ўрнатилган, Wi-Fi ва Bluetooth’ни қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, қурилма TÜV Rheinland Group’дан 5 йиллик сифат сертификатини қўлга киритди.

HOT 50 Pro+ моделининг 5000 mAh батареяси 4 йил узлуксиз хизмат қилишни таъминлайди: 15,3 соатгача WhatsApp орқали суҳбат, 10,1 соат TikTok стриминги ва бир марта қувватлашда 7,5 соат MLBB ўйинини ўйнаш мумкин. Шунингдек, фойдаланувчилар 26 дақиқада 50% қувватловчи 33 W FastCharge функциясидан ҳам фойдаланишлари мумкин. Қурилмада тунги қувватлаш вақтида қувватни бошқаришни оптималлаштириш учун "Overnight Charging Protection" функцияси, шунингдек, ўйин ўйнаш ёки стриминг каби интенсив ишларни бажариш вақтида қувватни батареяга эмас, балки она платасига йўналтириш орқали қурилма ҳароратини паст сақлашга ёрдам берувчи "Baypass Charging" технологияси мавжуд.

INFINIX AI билан янги имкониятлар

HOT 50 Pro+ моделидаги сунъий интеллект хусусиятлари вазифаларни соддалаштиради ва фойдаланувчи учун қулайлик яратадиган воситаларни таклиф қилиш орқали кундалик ҳаётни енгиллаштиради. ASK AI фойдаланувчиларга реал вақтда ҳужжатларни умумлаштириш, маълумотларни сўраш, контент ёзиш ва вазифаларни оптималлаштиришга ёрдам берадиган интуитив ёрдамчини тақдим этади.

Нархлар ва сотувлар

Infinix HOT 50 Pro+ сотуви 29 ноябрдан бошланади ва конфигурацияга қараб мамлакатимизнинг барча йирик ихтисослашган тармоқларида кулранг (Titanium Grey), бинафша (Dreamy Purple), қора (Sleek Black) рангларда бўлиб, нархи 2 700 000 сўмдан бошланади.

Маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумотни веб-сайтда ва компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида топишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид