2025 йилда кўмир қазиб олишни 10 миллион тоннага етказиш мўлжалланмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев 2 декабр куни металлургия корхоналарининг трансформация дастурлари ҳамда 2025 йилги режалари билан танишди.
Йиғилишда тоғ-кон саноати ва геология вазири ҳамда комбинатлар раҳбарлари иқтисодий самарадорликни ошириб бориш, тармоқ корхоналарини жаҳон молия бозорида жозибадор компанияларга айлантириш режалари бўйича ахборот берди.
Қайд қилинишича, 2025 йилда тоғ-кон ва геология соҳасидаги лойиҳаларга 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш кўзда тутилмоқда. Каолин ишлаб чиқаришни 50 фоиз ошириш, кўмир қазиб олишни 10 миллион тоннага етказиш мўлжалланмоқда.
Навоий тоғ-металлургия комбинати бу йил илк бор халқаро бозорда евробонд жойлаштириб, 1 миллиард доллар арзон ресурс жалб қилди. Келгуси йил яна 500 миллион доллар евробонд чиқариш режалаштирилган.
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида мис бойитиш бўйича учинчи фабрика ҳамда Ўзбекистон металлургия комбинатида янги қуюв прокатлаш мажмуаси ишга туширилади. Ўзбекистон технологик металлар комбинатида «яшил иқтисодиёт» учун муҳим бўлган ноёб металлар хомашёси кенгайтирилади.
Давлат раҳбари келгуси йилда комбинатлар трансформация орқали дунё бозорида рақобатдошлигини ошириш бўйича катта ўзгариш қилиши зарурлигини таъкидлади.
Бунда таннархни тушириш, фаолиятни тўлиқ рақамлаштириш, халқаро бозорлардан маблағ олиб келиш, янги технологияларни жорий қилиб, иш жараёнини автоматлаштириш энг муҳим вазифалар экани кўрсатиб ўтилди.
Корхоналар жаҳондаги ўзгаришларга тез мослашиб, янги ташаббуслар кўрсатиши зарурлиги айтилди. Тежамкорлик ва самарадорлик тамойили асосида харажатларни камайтириш, саноат тармоқларини хомашё билан узлуксиз таъминлаш чоралари белгиланди.
Мавзуга оид
00:30
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024
2025 йилда тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маоши оширилади
18:47 / 24.12.2024
Келгуси ўқув йилида 100 дан зиёд мактаб ташкил этилади, 162 та боғча қурилади
18:11 / 12.12.2024