Тошкент аэропортида мушуклар учун уйлар ўрнатилди
Уйлар емирилишга чидамли, ёнмайдиган ва айни пайтда экологик тоза материаллардан йиғилган. Совуқ мавсумда иситиш ва иссиқда шамоллатиш тизимлари ҳам ўрнатилган.
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш зали ва бош биноси оралиғида жойлашган яшил майдонда мушуклар учун уйчалар пайдо бўлди. Улар Тошкент архитектура-қурилиш университети талабалари томонидан лойиҳалаштирилган, деб хабар берди Uzbekistan Airports.
«Мушуклар шаҳар муҳитининг табиий аҳолиси бўлиб, ўзининг экологик ўрнига эга. Пойтахт аэропортида доимо мушуклар бўлган. Бу жонзотларнинг одамларга фойдаси ойдин, ёқимли эстетикадан ташқари, уй сичқонларини ва ҳатто каламушларни йўқ қиладиган ҳақиқий овчилардир… «Мушуккент» лойиҳаси ва Тошкент архитектура-қурилиш университети талабалари билан биргаликда уйчалар лойиҳасини ишлаб чиқдик ва уларни аэропорт фаолияти учун ҳам, ҳайвонларнинг ўзлари учун ҳам хавфсиз бўлган жойларга ўрнатдик», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, дизайн жараёнида уйлар емирилишга чидамли, ёнмайдиган ва айни пайтда экологик тоза материаллардан йиғилган. Совуқ мавсумда иситиш ва иссиқда шамоллатиш тизимлари ҳам ўрнатилган.
Таъкидланишича, «Мушуккент» лойиҳаси 2019 йилда бошланган бўлиб, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Ўзбекистон Миллий гвардияси ҳамда бошқа давлат идоралари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланган. Лойиҳанинг асосий мақсадлари жамиятда ҳайвонларга нисбатан инсонпарвар муносабатни тарғиб қилиш, шаҳарда мушуклар учун уйлар ўрнатиш, кўча мушуклари сонини назорат қилиш, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жазони кучайтиришдан иборат.
Мавзуга оид
23:44 / 13.01.2025
Тошкентда BYD’нинг қўпол қоидабузарлиги ортидан икки пиёда жароҳат олди
12:42 / 12.01.2025
Учта вилоятда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
11:12 / 11.01.2025
Тошкентда трамвай линиясини қуриш бўйича техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилади
10:35 / 11.01.2025