Наманган
Наманган
Наманган вилояти – 1941 йил 11 мартда ташкил топган. 1967 йил 18 декабрда қайта ташкил этилган. Наманган вилояти республиканинг шарқида, Фарғона водийсининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган. Наманган вилоятида 11 та қишлоқ, 8 шаҳар та 11 шаҳарча, 99 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази – Наманган шаҳри.
Наманган вилояти республиканинг қадимги масканларидан бўлиб, бу маҳаллий аҳолининг ибтидоий турмуш тарзи ҳақида гувоҳлик берувчи турли археологик топилмалар ва меъморий ёдгорликлар, шунингдек бронза ва тош асрлар ёдгорликлари билан тасдиқланади.
Наманган вилоятида Хожа Амин мақбараси, Мавлон Бува мажмуаси ва бошқа кўплаб тарихий жойлар ва зиёратгоҳлар мавжуд.
Наманган – бу гуллар шаҳри, шу билан бирга, Наманган вилояти ўз касбининг устаси бўлмиш боғбонлар ва узумчилар макони. Ҳунармандчилик маркази бўлган Чуст шаҳри нафақат Ўзбекистонда, балки чет елларда ҳам пичоқ ишлаб чиқариш санъати билан машҳур.
Майдони 7,44 минг км².
Аҳолиси 3 млн киши (2023).