Кун мавзулари

24

Эрон ядро келишуви

25

Корея ярим оролида янги давр

47

Арманистон можароси

Арманистонда собиқ президент Серж Саргсян бош вазир бўлишига қарши норозилик намойишлари бошланди. Намойишлар ташкилотчиси бу ҳаракатларни «Бахмал инқилоб» деб атади

31

Сурияга ракета ҳужуми

АҚШ президенти Дональд Трамп 14 апрель куни Сурияга нисбатан ракета ҳужуми бошланганини билдирди. АҚШ ва унинг иттифоқчилари Сурияда кимёвий қуроллар ишлатилишига жавобан Асад ҳукуматига қарши ҳарбий амалиёт ўтказмоқда.

20

Мажбурий меҳнат

Ўзбекистон ҳукумати ўқитувчилар ва шифокорлар ҳокимликлар томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилиб келингани фактини тан олди. Бундан буён президент ташаббуси билан мажбурий меҳнатга қарши кампания олиб борилади.

33

Telegram можароси

269

Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

255

Скрипаль иши

Буюк Британия фойдасига жосуслик қилган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль 4 март куни заҳарланди. Буюк Британия бу суиқасдда Россияни айблади

20

Журналист Бобомурод Абдуллаев иши

Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш ва ҳукуматни ағдариш каби жиноятларни амалга оширганликда айбланаётган судланувчилар иши бўйича Kun.uz мухбири суд мажлисидан тайёрлаган материаллари

47

Тошкент конференцияси

58

Туркиянинг Сурияга кириши

Туркия қуролли кучлари Суриянинг Африн минтақасидаги қуролланган курд бўлинмаларига қарши қуруқликдаги ҳарбий операцияни амалда бошлади.

74

Ақтўбеда фожиа

Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида камида 52 киши ҳалок бўлди. Улар Ўзбекистон фуқаролари эди

44

2018 йилги Давлат дастури

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди, у 15 январга қадар давом этади.

37

Эронда ғалаёнлар тўлқини

29 декабрь куни Эроннинг турли шаҳарларида инфляция, раҳбарият ва катта харажатлар талаб қилаётган ташқи сиёсатга қарши намойишлар тўлқини бошланди.

63

Қишки Олимпиада

Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида Қишки Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 9 февраль куни бошланган спорт байрами 25 февралга қадар давом этади.

19

Михаил Саакашвили қидирувда

Михаил Саакашвили Украинада давлат тўнтариши амалга оширишга уринишда айбланмоқда

6

Ямандаги уруш

4 декабрь куни Яманнинг собиқ президенти, мамлакатни 33 йил давомида бошқарган Абу Абдулла Солиҳ ўлдирилди. Энди Яманда фуқаролик урушининг иккинчи босқичи бошланди.

44

Зимбабведа давлат тўнтариши

14 ноябрь куни Зимбабведа ҳарбийлар мамлакат пойтахтига кирди. 15 ноябрь куни мамлакатга 37 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Роберт Мугабе ва оиласи қўлга олинди.

33

Саудия Арабистонида тахт кураши

4 ноябрь куни Саудия Арабистонида 11 нафар шаҳзода ва 4 нафар юқори мартабали амалдор коррупцияда айбланиб ҳибс қилинди. Бу ҳодиса валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмоннинг ўз рақобатчиларидан қутулиш йўлидаги ҳаракати сифатида баҳоланмоқда.

38

Нью-Йоркда теракт

31 октябрь, сешанба куни Манҳэттенда юк машинасини бошқарган шахс одамларни қасддан уриб юбориши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди. Терактни содир этишда гумон қилинаётган шахс келиб чиқишига кўра ўзбекистонлик Сайфулло Соипов.