Фан-техника | 22:15 / 04.05.2016
6321
1 дақиқада ўқилади

Sony суратга олиш имкониятига эга контакт линзага патент олди

Sony компанияси видео ёзадиган ва суратга оладиган махсус линзага патент олди. Бу ҳақда Cnet нашри хабар бермоқда. 

Компания фойдаланувчининг кўз қисиши билан бошқариладиган контанкт линзага патеннт олди. Линзага унинг эгаси атайлаб ёки табиий ҳолда кўз қисганини аниқлайдиган махсус датчик ўрнатилмоқчи. 

Суратга олиш ва файлларни сақлашга рангдор парда атрофида жойлашадиган махсус қатлам жавоб беради. Линза кўз соққаларининг ҳаракатидан қувватланиши мумкин бўлади. Маълумотни узатишни симсиз алоқа модули таъминлайди.

Мавзуга оид