Жамият | 16:20 / 09.05.2016
10768
1 дақиқада ўқилади

Чанғи учган болакай тоғда тик турганча ухлаб қолди

Сноубординг ва чанғида пастга тушиш каби спорт турлари инсондан жуда катта қувватни талаб этади.

Тармоқларда кичик болакайнинг тоғдан пастга чанғида учиб тушганидан сўнг тик турган ҳолатда ухлаб қолгани тасвирланган кулгули видео пайдо бўлди. 
Болакайга атрофда содир бўлаётган воқеалар мутлақо таъсир қилмаган, бироқ шунга қарамай у ухлаб қолган бўлса ҳам тик оёқда туриб, ўз мувозанатини сақлай олган. Аммо охир-оқибат болакай ўзини тутиб туролмай, қорга йиқилиб тушади.

Мавзуга оид