Қозоғистон ҳукуматини эгаллаб олишга уриниш бўйича тергов ишлари поёнига етди
Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитасининг хабар қилишича, тадбиркор Тўхтар Тулешовга нисбатан тергов жараёни якунланган. У, мамлакат ҳокимиятини куч ишлатиш йўли билан эгаллаб олишга уринганликда гумон қилинаяпти.
Тергов маълумотларига кўра, Тулешов ўзининг ғаразли режасини амалга ошириш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органлари, қуролли кучлар ҳарбий қисмлари қўмондонлигининг собиқ ва амалдаги раҳбарлари орасидан тарафдорлар қидирган.
Бундан ташқари, Тулешов ва унинг гумашталари трансмиллий жиноий жамиятни молиялаштириш, уюшган жиноий гуруҳни бошқариш, қотилликлар, одамларни ўғирлаш ва босқинчиликларни ташкил этишда айбланмоқда.
Тадбиркор, 30 январь куни, полициянинг Чимкентда ўтказган махсус амалиёти чоғида қўлга олинган эди.
Мавзуга оид
23:10 / 23.12.2024
Россия Қозоғистонда 7 млн долларлик фирибгарлик ишида айбланаётган Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди
17:57 / 23.12.2024
Қозоғистонда йўлда бузилиб қолган автобусдан ўзбекистонликлар қутқарилди
20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган
15:00 / 18.12.2024