Қирғизистон ўз фуқароларининг Истанбул терактига алоқасини тасдиқлаганича йўқ
Расмий Бишкек ўз фуқароларининг Истанбул аэропортида содир этилган жиноятларга алоқадорлигини расман тасдиқлагани йўқ. Қирғизистон президенти девони раҳбарининг ўринбосари Сапар Исоқов, журналистларнинг саволига жавоб берар экан, шу ҳақда маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 28 июнь куни Туркиянинг Ататурк халқаро аэропортига кираверишда, чиқишда ва автотураргоҳда содир этилган уч портлашда 44 киши қурбон бўлган, 239 нафар одам яраланган эди. Ҳалок бўлганларнинг 19 нафари хорижлик фуқаролар бўлгани айтилганди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған қўпорувчиликларга алоқадорликда гумон қилиниб, 30 киши ҳибсга олинганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, фожиага Доғистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари алоқадор.
Исоқов, қирғиз фуқароларининг фожиада иштирок этганини тасдиқлаш имкони ҳозирча йўқлиги, буни аниқлаш бўйича қонуний аниқлаш жараёни олиб борилаётганини айтган.
Унинг айтишича, "қачонки аниқ маълумот кўлга киритилса, республика ИИВ матбуот брифинги ўтказади".
Мавзуга оид
18:02 / 23.12.2024
Садир Жапаров Фарғона вилояти ҳокимини «Данк» ордени билан мукофотлади
17:23 / 21.12.2024
Садир Жапаров Европарламентни Қирғизистон сиёсатига аралашмасликка чақирди
18:05 / 20.12.2024
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
17:37 / 20.12.2024