Америкаликлар бир жойда турган автомобилда печенье пиширишди
АҚШнинг ABC телеканали иссиқ ҳавода парковка қилинган автомобиль салони қанчалик кучли қизиши мумкинлигини кўрсатиш учун тажриба ўтказди. Тажриба доирасида канал ходимлари бундай машина ичида печенье пиширишди.
Машинанинг олд панелига печенье хамири бўлган металл патнис қўйилиб, салонда термометр ўрнатилди. Кўчада ҳаво ҳарорати 30-33 градус атрофида бўлганда, автомобиль ичидаги ҳарорат икки соатдан камроқ вақт ичида 60 градусгача қизиб кетди.
Икки ярим соатда печенье ичидаги ҳарорат 75 градусга етди ва у тўлиқ тайёр ҳолатга келди.
Телеканалда таъкидланишича, ҳаттоки ҳаво ҳарорати 15 градус бўлган салқин қуёшли кунда ҳам машина салони 38 градусгача, 32 градусли ҳароратда эса 70 градусгача қизиши мумкин. Бунда салон ичидаги ҳарорат биринчи ярим соатда 80 фоизга кўтарилади.
Kids And Cars ташкилоти маълумотларига кўра, АҚШда иссиқ уришдан ҳар йили машина ичида ота-оналар томонидан қолдириб кетилган 37 бола ҳалок бўлади. Машина салони ичида қолдириб кетилган уй ҳайвонлари эса 15 дақиқа ичида мия шикасти олишлари ёки ҳаттоки нобуд бўлишлари ҳам мумкин.
Мавзуга оид
16:44 / 29.10.2024
Германияда 18 ёшли йигит ноқонуний парковкалар ҳақида хабар бериб, миллионерга айланди
12:42 / 17.10.2024
Соати 5 мингдан 12 минггача — Тошкентда пулли “парковка” нархлари тасдиқланди
17:24 / 07.06.2024
Иссиқ уриши танага қандай таъсир қилади? Шу сабаб ҳам одам ўлиши мумкинми?
13:56 / 16.03.2024