Жамият | 09:46 / 13.07.2016
17279
1 дақиқада ўқилади

Кун ҳикмати: ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Афсуски, жаҳонда хирадмандларнинг
Фарзандлари бору эмас хирадманд.
Отада одобу билим бўлса ҳам
Ундан насибасиз қолибдур фарзанд.

Одамзот наслининг, номининг боқийлиги мезонларидан бири унинг зурриётларидир. Фарзанд тарбиясига эътибор ҳар дамда, ҳар қадамда бўлиши зарурлиги ҳақ. Ҳаётда обрўли, эҳтиромли инсонлар бўладию, лекин уларнинг айрим фарзандлари оқибатсиз бўлиб вояга етади. Болалигидан унинг тарбиясига эътибори суст бўлган отанинг бошига кулфатлар ёғилиши аниқ. Шундай экан, оила, маҳалла қолаверса ватан истиқболи ҳар томонлама тарбия кўрган ва таълим олган фарзандлар билан эканини эътибордан соқит қилиш ўринсиздир. Иш-ташвиш, бозор-ўчар, тирикчилик ташвиши, рўзғор юмушлари билан банд бўлиб фарзанднинг таълим ва тарбияси бир ёқда қолиб кетса эртага оила надомати ва фиғони кўкка чиқади. Рудакий рубоийсида ана шу ҳақда қайғурилади.
 

Мавзуга оид