Фан-техника | 12:02 / 15.07.2016
6247
1 дақиқада ўқилади

Nintendo афсонавий ўйин приставкаси ишлаб чиқилгани ҳақида эълон қилди

Фото: ing.com

Япониянинг Nintendo компанияси афсонавий Nintendo Entertainment System (NES) консолининг кичиклаштирилган нусхаси бўлган Nintendo Classic Mini: Nintendo Entertainment System ўйин приставкасининг ишлаб чиқарилгани тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақида компаниянинг расмий сайтида хабар берилди

Япон компанияси томонидан тақдим қилинган NES қолипи оригинал приставка дизайнини деярли тўлиқ такрорлайди, у фақатгина ҳажм жиҳатидан бироз ихчамроқ. Консолнинг телевизорга уланиши учун HDMI интерфейси қўлланилади, қувватланиш эса USB орқали амалга оширилади.

Аввалги моделдан фарқли ўлароқ, янги консолда катрижларнинг ўйинлар билан қўлланишига йўл қўйилмади. Унда 30 та машҳур ўйинлар ўрнатилган бўлиб, Super Mario Bros, The Legend of Zelda, PAC-MAN шулар жумласидандир. 

Янги приставка 11 ноябрдан бошлаб сотувга чиқиши режалаштирилмоқда. Консолнинг баҳоси - 60 доллар. 

Мавзуга оид