Жамият | 19:47 / 20.07.2016
27956
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони Уламолар кенгаши Pokemon ўйинини ислом динига зид деб топди

Фото: © РИА

Саудия Арабистони Уламолар кенгаши Pokemon ўйинини ислом динига зид деб топиб, унинг гуноҳлиги тўғрисида фатво берди. Бу ҳақида Reuters агентлиги маълум қилди. 

Манбага кўра, Уламолар кенгаши 2001 йилда чиққан Pokemon карта ўйинига доир фармонни янгилади.

Кенгаш қарорига кўра, покемонлар ҳақидаги ўйинлар ислом динига зид белгиларни ўзида мужассам этган, кўп худолик ва қимор ўйинлари шулар жумласидандир. Бундан ташқари, ўйинда махсус кучга эга мавжудотларнинг мутациясига дуч келиш мумкин, бу эса исломда гуноҳ ҳисобланувчи эволюция назариясига ишора қилади.

Экспертларнинг огоҳлантиришича, мазкур ўйин реал ҳаётда жабрланишга ёки ўғирликка олиб келиши мумкин. Россия банклари ҳаттоки ўйин пайтидаги жароҳатлардан суғурталанишни таклиф қилишди. 

 

Мавзуга оид