Жаҳон | 18:18 / 22.07.2016
9352
1 дақиқада ўқилади

Порошенко украиналикларни Волин фожиаси учун узр сўрашга чақирди

Фото: Globallookpress.com

Украина президенти Петр Порошенко Польша Сеймининг Волин фожиасини геноцид сифатида тан олишидан афсусда эканини билдирди. Шу билан бирга, у мамлакат фуқароларига мурожаат қилиб, ўша воқеалар учун кечирим сўрашга чақирган. Бу ҳақда давлат раҳбари Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилган

«Биз Иоанн Павел II (марҳум Рим папаси)нинг дуосини айтишимиз керак — кечирамиз ва кечирим сўраймиз», — дея Польша қуйи палатаси қарорига изоҳ берган Украина давлат раҳбари. 

Президент шунингдек, мазмунидан Польша ва Украина халқларига мурожаат этиб, «фақатгина биргаликда умумий тарихимизнинг фожиали саҳифаларини аниқлай оламиз», - дея таъкидлаган.

Польша Волин фожиасини геноцид сифатида тан олди

Мавзуга оид