Спорт | 10:28 / 26.07.2016
5441
1 дақиқада ўқилади

Баскетболчи Майкл Жордан АҚШдаги "тинчлик мулоқоти"га 2 млн доллар ажратди

Фото: EPA

Америка баскетболининг афсонаси Майкл Жордан афроамерикаликлар ва полиция муносабатларидаги кескинликни юмшатиш ҳамда мамлакатни жипслаштириш учун "тинчлик мулоқоти" ўтказишга чақирди

Баскетболчи The Undefeated интернет нашрида чоп этилган мақоласида, иккита ташкилот: яқинда АҚШ полицияси раҳбарияти томонидан ташкил этилган Полиция ва аҳоли ўртасидаги муносабатлар институти ҳамда Рангли аҳоли тараққиётига кўмаклашиш миллий уюшмаси қошидаги Юридик ҳимоя жамғармаси (NAACP)га бир миллион доллардан хайрия маблағи ўтказганини маълум қилган. Ушбу маблағлар, АҚШнинг қоратанли фуқаролари ва мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги "ўзаро ҳурмат ва ишонч"ни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳаларга йўналтирилиши керак. 

Майкл Жордан – Баскетбол бўйича икки карра Олимпия чемпиони, МБАнинг олти карра чемпиони ҳисобланади.

Мавзуга оид