Ҳиндистонда мамлакатнинг энг машҳур йиртқичи оммавий равишда қидирилмоқда
Ҳиндистонда мамлакатда машҳур бўлган Жай номли йўлбарсни қидириш ишлари оммавий тарзда олиб борилмоқда. Бу ҳақда Sky News хабар берган.
Йиртқични уч ойдан бери кўришмаган.
Жай ушбу номни 1975 йили катта экранларга чиққан ва бош ролни Амитабх Баччан ижро этган “Қасос ва қонун” фильмидаги бош қаҳрамондан олган. Йўлбарс уч йил олдин қишлоқларга, дарёларга ҳамда автомагистралларга жуфт қидириб қилган саёҳатлари орқали машҳур бўлган эди.
Етти яшар йиртқични сўнгги бор 2016 йилнинг 18 апрель куни Гагпур округида кўришган. Бундан ташқари, Жайга қўйилган электр бўйинбоғ ишламай қолган. Махараштра штати мутахассислари йўлбарсга нима бўлганини билишмаяпти.
Йўлбарсни топганларга 50 минг рупий (750 доллар) миқдорида мукофот пули ваъда қилинган.
Мавзуга оид
15:42 / 14.01.2025
Ҳиндистонда энг йирик фестивал бошланди. Унга 400 млн киши ташрифи кутилмоқда
21:39 / 13.01.2025
Хитой ва Ҳиндистон санкция остига тушган Россия нефт танкерларини қабул қилмади
18:35 / 08.01.2025
Ҳиндистонда фил фестивалга келган томошабинларга ҳужум қилди
20:14 / 02.01.2025