Жамият | 10:23 / 29.07.2016
77791
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 3 кишининг ўлимига сабаб бўлган йирик ЙТҲ рўй берди

Фото: Facebook «Водители Ташкента»

Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари Тошкент шаҳридаги собиқ Фрунзе савдо маркази чорраҳасида 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси йирик йўл транспорти ҳодисаси юз бергани ҳақида хабар беришди.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, катта тезликда елиб бораётган Spark автомобили қизил чироқдан ўтиб кетиб, Cobalt автомобилига бориб урилган. Натижада, портлашни эслатувчи овоз эшитилган ва  Spark ағдарилиб кетган. 

Бир неча гувоҳнинг тасдиқлашича, “Спарк”даги 3 йўловчи ҳалок бўлган, ҳайдовчи оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган. “Кобальт”нинг ҳайдовчиси ва 2 йўловчиси омон қолган.

Мавзуга оид