Жаҳон | 08:49 / 02.08.2016
6971
1 дақиқада ўқилади

“Нида” тўфони Хитойнинг жанубий қирғоқларига етиб келди

“Нида” тўфони Хитойнинг жанубий қирғоқларига етиб келди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда.

Гуандун провинцияси Метеорология бошқармасининг хабар беришича, тўфон Шэньчжэнь шаҳри қирғоқларига етиб келган. Шамолнинг юқори тезлиги сониясига 42 метрни ёки соатига 150 км ни ташкил этмоқда.

“Нида” тўфони шимоли-ғарбга қарата ҳаракатланишда давом этмоқда. У Гуандун провинциясининг Гуанчжоу, Дунгуань, Фошань ва Чжаоцин шаҳарларига ҳам етиб бориши кутилмоқда. Айни дамда Гуандунда мактаб ва иш жойлари ёпилган. Аҳолидан зарур нарсаларни захирага ғамлаб қўйиш ва бир неча кун кўчага чиқмаслик сўралмоқда.

Мавзуга оид