Жаҳон | 11:22 / 02.08.2016
14156
1 дақиқада ўқилади

“Нида” тўфони Ҳонгконгда: табиат ва инсон ўртасида кураш давом этмоқда

Тинч океанида кўтарилган “Нида” тўфони Ҳонгконга ёпирилди ва шаҳарни вайрон этиб ташлади. Ноқулай об-ҳаво туфайли мегаполисдаги мактаблар, давлат муассасалари, банклар ва офислар ёпилган. Тонгги биржаларда савдо олиб борилмаган.

Ўтган кеча шаҳарга соатига 158 км тезликда ҳаракатланувчи шамол ва тропик жала ёпирилган. Маҳаллий обсерватория шамолнинг 10 балл шкалали  саккизинчи сигналини маълум қилган.

Чек Лап Кок халқаро аэропортида 156 парвоз бекор қилинган ва 290 таси ушлаб қолинган.

Кучли тўлқинлар сабаб паром қатновлари, жумладан, Макао ва Хитойнинг қирғоқбўйи шаҳарлари билан қатновлар бекор қилинган. Шаҳар кўчаларида икки қаватли автобус ва трамвай қатновлари тўхтатилган.

Ҳонгконг телевидениеси маълумотига кўра, кучли шамол дарахтларни қўпориб ташлаган ва реклама устунларини ағдарган. Жиддий зарар қайд қилинмаган. Жабрланганлар йўқ.

Мавзуга оид