Жаҳон | 17:35 / 25.08.2016
16319
2 дақиқада ўқилади

Олимлар ҳаёт кечириш мумкин бўлган экзосайёрани аниқлашди

Астрономлар бизнинг Қуёш тизимига яқин сайёрани аниқлашди. Гап, инсон яшаши мумкин бўлган Проксима Б экзосайёраси ҳақида бормоқда. У, Проксима Центавра юлдузи атрофида айланади, деб маълум қилишган олимлар Nature журналида эълон қилинган мақоласида.

Лондондаги Қиролича Мария Университети бир гуруҳ олимларининг хулосаларига кўра, Ерга бундан ўхшаш экзосайёра йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас. 

"Хушхабар шундан иборатки, сайёра яқин жойлашган. Бироқ, унинг фазодаги қўшнимиз экани астрономларнинг ушалган орзусидир", - деб таъкидлаган Ансгар Рейнерс.

"У, шу пайтга қадар аниқланган Ерга ўхшаш, аммо Қуёш тизимидан ташқарида жойлашган сайёраларнинг энг яқини, балки келажакда очилиши мумкин бўлганларнинг ичида ҳам яқини бўлса ажаб эмас. Чунки, Проксима Центавра юлдузи Қуёш тизимига энг яқин юлдуз ҳисобланади. Шунга кўра, унинг атрофидаги сайёра ҳам Ерга энг яқинидир", - деб изоҳлаган Англада-Эскуде.

Проксима Б экзосайёраси Қуёш тизимидан атиги 4,2 ёруғлик йили масофасида жойлашган. Бошқача ифодалаганда, Қуёш билан Ер ўртасидаги масофадан 266 минг марта узоқроқда. Шу пайтга қадар, бизга энг яқин сайёралар сифатида TRAPPIST-1 юлдузи атрофидаги сайёралар ҳисобланарди. Ердан уларгача бўлган масофа эса 40 ёруғлик йилига тенгдир. 

Проксима Б сайёрамиз вазнидан 1,3 марта оғирроқ бўлиб, Юлдузи билан оралиғи Қуёш ва Ер масофасининг 5 фоизига тенг. Шунга қарамай,  Проксима Центавра Қуёшдан анча совуқроқ бўлгани сабабли, Проксима Б сатҳида суюқ сув бўлиши эҳтимол. 

Олимларнинг фикрича, сайёрада атмосфера ҳам бўлиши мумкин, чунки ундаги ҳаво ҳарорати 30-40 даража атрофида. Атмосфера бўлмаганида нолдан 28,9-40 даража паст бўлар эди. 

Бироқ, Проксима Бга ижобийлари билан бирга салбий омиллар ҳам таъсир кўрсатмоқда. Тадқиқотчиларнинг фикрича, ультрабинафша ва радиацион нурлар Ердагидан 100 баравар кучлироқдир.

Мавзуга оид