Жаҳон | 15:19 / 26.08.2016
7704
1 дақиқада ўқилади

Аргентиналик собиқ генерал ўн биринчи бор умрбод қамоқ жазосига тайинланди 

Аргентинанинг Кордова шаҳри суди собиқ генерал Лусиано Менендесга нисбатан ҳарбий диктатура вақтида қотиллик, одам ўғирлаш ва сиёсий мухолифларни қийноққа солганлиги учун умрбод қамоқ жазоси тайинлади. Мажлис Марказнинг сайтида тўғридан-тўғри олиб кўрсатилди.

Умрбод қамоқ жазосига, шунингдек, ҳарбий тўнтариш вақтига қадар норасмий бўлган “Америка қутқарувчилари гуруҳи”га бошчилик қилган Педро Эктор Вергес ҳамда унинг ҳамроҳи Эрнесто Баррейролар ҳукм қилинган. Диктатура вақтида ҳар икки ҳам армия сафида хизмат қилишган.

Ҳар уч нафар маҳбус “Ла-Перла” иши бўйича айбланган ва жазога тортилган. Суд мазкур иш боирасида 670 та озодликдан ноқонуний маҳрум этиш,  655 та қийноқ ва 311 та қотиллик ишини кўриб чиққан.

Бу 89 ёшли Менендес учун ўн биринчи бор озодликдан маҳрум этиш жазосидир. 2014 йилда у епископ Энрике Анжелеллининг қотиллиги буюртмачиси сифатида айбланган эди.

Мавзуга оид