Жамият | 09:39 / 27.08.2016
10450
1 дақиқада ўқилади

АҚШдаги McDonald's бургерларидан қурт чиқди

Архив сурат / rd.com

Американинг Кентукки штатида фаолият юритувчи McDonald's тамаддихонасига кирган икки мижоз ошхона бургеридан қурт чиққани ҳақида маълум қилишди, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги.

Мэйфилдда яшовчи Мэдисон Стивенснинг айтишича, у тамаддихонада ўзи ва бир ёшли фарзанди учун таом буюртма берган. Таом келтирилгач, уни тановул қилмоқчи бўлганида бургер ичидан қурт чиқиб келган. Шундан сўнг, Мэдисон тармоқ раҳбариятига мурожаат қилган, улар товон сифатида 10 долларлик McDonald's ҳадя картасини беришган. 

Штатнинг Драффенвилл шаҳрилик Лэйси Жо Ловетт ҳам McDonald's бургерида қурт чиққанини айтмоқда. 

Тармоқ вакиллари, компанияда суриштирув ишлари олиб борилаётгани, айбдорларга чоралар кўрилишини маълум қилишган. 
 

Мавзуга оид