Slow Dance – вақтни секинлаштирувчи рамка
Жефф Либерманнинг Slow Dance номли рамкаси — барчани ўзининг ғаройиб хусусиятлари билан лол қолдирувчи ноодатий интерьер гаджет. Сабаби исталган енгил буюм қурилма ичига ўрнатилса, худди секинлаштирилган тасвир режими (slow motion)да ҳаракатланади.
Рамкага жойлаштирилган буюмлар (нозик гуллар, новдалар, енгил пат ва япроқлар)ни слоумоушнда ҳаракатлантирадиган тизим оддий электромагнит механизмидан иборат.
Аслида у объектларни тебрантиради, LED чироқ периметри бўйича жойлашган ёритгич 1 сония ичида 80 марта ўчиб-ёниб, уларни ёритиб туради. Натижада ҳаракатнинг бир қисми яширинувчи кўринмас стробоскопик эффект ҳосил бўлади.
Slow Dance рамкаларида бир неча режимлар мавжуд. Улар буюмларнинг турли маромда - энг секиндан амплитудали ва ўта кучлигача тебранишини таъминлайди. Қурилмани аввалдан буюртма қилиш орқали 249 долларга сотиб олиш мумкин. Унинг ўлчамлари: 31.75x36.83x5.08 см, оғирлиги - 1.3 кг.
Мавзуга оид
12:27 / 24.12.2024
Ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди: қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди
16:31 / 16.12.2024
Укол ўрнига крем: қоқшолга қарши янги турдаги вакцина яратилди
18:12 / 11.12.2024
“Вертолёт каби ҳавога тик кўтарилади” – АҚШда ҳибрид самолётнинг илк сурати намойиш этилди
18:26 / 10.12.2024