Жаҳон | 10:11 / 29.08.2016
6267
1 дақиқада ўқилади

Ҳавайи оролларида Марсга парвоз тақлиди поёнига етди

Американинг Ҳавайи оролларида бир йиллик илмий тадқиқот якунланди. Унда, Марс сайёрасига парвоз қилиш тақлид қилинган эди. Бу ҳақда, Ҳавайи Университети вакиллари маълум қилишди. Улар NASA билан биргаликда HI-SEAS деб номланган ушбу лойиҳани ташкил этишганди. 

2015-йил 28-августида бошланган тажриба шартларига кўра, АҚШ, Франция ва германиялик 6 нафар кўнгилли 366 кун мобайнида бутунлай ташқи дунёдан узилган ҳолда, Марс пейзажини хотирлатувчи Мауна-Лоа ухлаётган вулқон ёнбағрида барпо этилган махсус гумбаз шаклидаги ёпиқ мажмуада истиқомат қилишган. 

""Марс жамоаси" бир йил ўтиб, Ҳавайи оролларидаги гумбаздан Ер цивилизациясига қайтишди", - дейилади Twitter тармоғидаги HI-SEAS саҳифасида. 

Мавзуга оид