Light | 12:28 / 30.08.2016
24058
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Дунёнинг энг ёши улуғ кишиси - 145 ёш
Ер юзидаги энг ёши улуғ инсон 145 ёшли Мбах Гото Ява оролида яшаши маълум бўлди. Бу ҳақида Daily Mail хабар берди.
Мбах Готонинг сўзларига кўра, у 1870 йилнинг 31 декабрида таваллуд топган, лекин буни тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари йўқ.
Манбага кўра, Мбох Гото 4 нафар аёлини ва барча фарзандларини сўнгги манзилга кузатган, ҳозир эса неваралари ҳамда эваралари билан бирга яшайди.
Маҳаллий ҳукумат Готонинг "туғилган санаси" сатрига 31.12.1870, деб ёзган бўлса-да, илмий жамият бу янгиликни ишонқирамай қабул қилди.
Бугунги кунга келиб, расман энг узоқ умр кўрган рекордчи 122 йил ва 5 ой яшаган франциялик Жанна Кальман ҳисобланади.