Спорт | 11:35 / 02.09.2016
6964
1 дақиқада ўқилади

Пакьяо: Боксга тушмаганимдан бери ёлғизланиб қолдим

Профессионал бокс бўйича жаҳоннинг саккиз вазн тоифасида чемпиони Мэнни Пакьяо боксчилик фаолиятини тугатиш қарорини ўзгартирди. У, рингдан ташқарида жуда зерикканини тан олган. 

"Мен боксни соғиндим. Мен бокс оламида ўсдим. Рингга чиқмаганимдан бери ўзимни ёлғиз ҳис қилаяпман. Бокс – менинг ҳис-ҳаяжонимдир.

Мен Варгасни камситмоқчи эмасман. У чемпион ва мен ҳар доим рақибларимни кучли боксчи деб билганман", - дея Пакьяо сўзларини келтиради Ring TV.

Хабарларга кўра, Пакьяо шу йилнинг 5-ноябрида илк ўрта вазн тоифасида WBO таснифи бўйича жаҳон чемпиони Жесси Варгас билан рингга чиқади.

Мавзуга оид