Фан-техника | 20:43 / 04.09.2016
10206
2 дақиқада ўқилади

LG компанияси ақлли музлатгични намойиш этди

Музлатгич 29 дюйм диагоналга эга улкан яримшаффоф сенсор дисплей билан бойитилган. The Verge'нинг таъкидлашича, унинг хизмат кўрсатиши ҳам худди кўриниши каби ажойиб - иловалар тез очилади ва қотиб қолмайди. 

Маиший техникада бир қатор вазифаларни бажаришга имкон берувчи Windows 10-иловаларининг тўплами ўрнатилган, яъни янги музлатгичда маҳсулотлар рўйхатини тузиш, таймерга қўйиш, масаллиқлар яратиш ёки маҳсулотлар ҳақида турли фойдали маълумотларни сақлаш мумкин бўлади. Шунингдек дисплей орқали кўриниб турадиган маҳсулотни белгилаш имкони ҳам мавжуд.

Музлатгичда Intel Atom процессори ва 2 Гб оператив хотира ўрнатилган. Маиший ускуна Windows 10'нинг тўлиқ базасида ишлайди - унга Windows Store'дан тўғридан-тўғри иловаларни юклаб олиш, қўшиқ эшитиш ва ҳаттоки овозли бошқариш учун Cortana'дан фойдаланиш мумкин. 

Ишлаб чиқарувчи музлатгичнинг аниқ хусусиятлари ва унинг баҳоси ҳақида маълумот бермади. 

Манбага кўра, Smart Instaview Door-in-Door аққли музлатгичи жорий йилнинг охирида сотувга чиқади. 

Мавзуга оид