Жамият | 11:04 / 07.09.2016
6160
1 дақиқада ўқилади

Мисрдаги ЙТҲ 22 нафар кишининг ҳаётига зомин бўлди

Мисрдаги йирик ЙТҲ қурбонлари сони 22 кишига кўпайди. Бу ҳақида "Ал-Балад" портали хабар берди. 

Маълум бўлишича, Қоҳиранинг жануби-ғарбидаги Ал-Фарафра ва Баҳария воҳалари ўртасидаги трассада микроавобус қарама-қарши томондан келаётган пикап билан тўқнашиб кетган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти - қишлоқ хўжалиги ишчилари. 

Дастлабки маълумотларга кўра, фожиага машиналардан биридаги ҳайдовчи томонидан тезликнинг оширилиши сабаб бўлган. 

Миср йўллардаги автоҳалокатлар бўйича араб мамлакатлари орасида 16-ўрин ва дунёда 109-ўринни эгаллаган. Ўтган йили йўл-транспорт ҳодисалари 6,2 мингдан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 19,3 минг кишининг турли жароҳат олишига олиб келди. 
 

Мавзуга оид