Спорт | 12:11 / 14.09.2016
6292
1 дақиқада ўқилади

Винус Уильямс ўзининг допинг қабул қилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Америкалик теннисчи Винус Уильямс ўзи ва синглиси  Серена WADA томонидан тақиқланган моддалар қабул қилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

«Мен ўз тиббий маълумотларим хакерлар томонидан ошкор қилиб юборилгани ҳақида билганимда жуда хафа бўлдим. Мен ҳамиша тартибларга риоя қилганман. Бу хусусан, «даволаниш мақсадида қўлланадиган препаратлар»га ҳам тааллуқли», деган у.

«Хакерлар эълон қилган ҳисобот мустақил шифокорларнинг аноним гуруҳи томонидан тиббий мақсадларда фойдаланиш тавсия қилинган воситалар келтирилган. Мен ҳамиша омма эътиборидаги спортчи бўлиб келганман ва WADA, USADA, ITF ҳамда Tennis Anti-Doping Program меъёрларига амал қилиб келганман», — дея Винуснинг сўзларини келтирган WTA Insider.

Бундан олдинроқ, WADA аксилдопинг маълумотлар базаси бузиб кирилганини тасдиқлагани хабар қилинганди.

Мавзуга оид