Спорт | 11:57 / 15.09.2016
10275
1 дақиқада ўқилади

Россиялик боксчи Алоян штаби допинг айбловига жавоб қайтарди

Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган 2016 йилги Олимпиада ўйинларида бокс бўйича кумуш медални қўлга киритган россиялик боксчи ҳеч қандай тақиқланган маҳсулот истеъмол қилмаган. Бу ҳақда Новосибирск олий спорт усталиги маркази ТАСС агентлигига маълум қилган. Хабарларга кўра, спортчи айни марказда шуғулланади. Марказ раҳбарияти, хакерлар томонидан Олимпиада ўйинларида иштирок этган ва допинг таҳлили ижобий натижа берган спортчилар рўйхатига нисбатан шу тарзда муносабат билдирган. 

Агентликнинг ёзишича, ОАВда Алояннинг истеъмол қилгани даъво қилинган модда шамоллашга қарши кўпгина дорилар таркибига киради. Бироқ, россиялик боксчи Олимпия ўйинлари чоғида шамоллашга қарши биронта ҳам дори истеъмол қилмаган. 

Ҳозирча Алояннинг ўзи ҳам мураббийи ҳам бу хабарга муносабатини билдирмаган. 

Мавзуга оид